Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер

avg - /5
Authors: Alisher Navoiy
Year:
ISBN:

Саййид Ҳасан Ардашер – Алишер Навоийнинг дўсти, маслакдоши ва отаси ўрнидаги мураббийси. Навоий у билан 860/1455 – 56 й. да биринчи марта учрашади. Бу воқеа Алишер Машҳадга бориб, Абулқосим Бобур шоҳ хизматига кирган вақтларда содир бўлади. Навоий Саййид Ҳасаннинг ҳаёти сўнггига қадар у билан ота-боладек муносабатни сақлайди ва унинг вафотидан 2 йил ўтгач, махсус рисола ёзиб, хотирасини абадийлаштиради. Саййид Ҳасан вафоти вақтида Ҳиротда бўлмаган Навоий ғоят таъсирли марсия ҳам ёзган эди.
Рисолада Ҳирот маданий адабий ҳаётининг кўркамли вакили бўлган кенг кўламли билимлар эгаси, шоир ва гўзал инсоннинг маълум даражада ижодий портрети яратилган ҳамда муаллифнинг унга бўлган беҳад ҳурмати, самимий муносабати ўз аксини топгандир.

You rated this book