Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад

avg 3.75 /5
Authors: Alisher Navoiy
Year:
ISBN:

Паҳлавон Муҳаммад даврнинг йирик маданият арбобларидан эди. Алишер Навоий бу гўзал инсоний фазилатларга эга, илғор фикрли шахс билан 40 йил мобайнида яқин дўст бўлган ва уни ўзининг мураббийси санаган. Паҳлавон Муҳаммад халқ кураш турларидан «куштигир» – яккама-якка кураш тушишда шуҳрат қозонган. Ҳеч шубҳасизки, Навоийдек улкан арбоб ва буюк шоир фаолияти ҳамда ижодиёти йўналишида, равнақи ва такомилида Паҳлавон Муҳаммад каби улкан маданият намояндаларининг ўрни катта бўлган.
Паҳлавон Муҳаммад вафотидан кейин Навоий унинг хотирасини абадийлаштириб, бу рисоласини ёзган. Унда дўсти ва мураббийсининг ғоят жозибали образини яратган ҳамда характерини гўзал ва бетакрор чизгиларда очиб берган.

You rated this book