Ҳазрати Эшон

avg - /5
Authors: Bahodir Umurzoqov
Year: 2014
ISBN: 978-9943-381-93-3

Қўлингиздаги тарихий қисса муаллифини сизларга таништиришдан бахтиёрман. Нашр этилаётган илк бадиий асари билан уни қутлайман. “Ҳазрати Эшон” қиссасида ижодкор воқеаларни жуда ишонарли қилиб ҳикоя қилишнинг моҳир устаси сифатида майдонга чиқиб, далил ва ҳужжатларга асосланган хулосалари, жозибали бадиий тўқималари билан матнни бойитишга, мазмун ва моҳият жиҳатидан салмоқли тарихий-бадиий асар яратишга эришган.

Рисолада XX асрнинг ўрталарида нафақат Ўрта Осиё, ҳатто “осмон сингари бепоён ватан” деб мақталган собиқ шўролар мамлакатининг мусулмонлар кўпчиликни ташкил этган ўлкаларида, балки бутун ислом оламида ҳам юксак обрў соҳиби бўлган тошкентлик таниқли диний ва жамоат арбоби ҳазрат Эшон Бобохон, у кишининг садоқатли ўғли Эшон Зиёвуддинхон, ул зотнинг фарзанди аржуманди Эшон Шамсиддинхоннинг ҳаётидан айрим ёрқин лавҳалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Китобдаги манзаралар ва мулоқотлар ишонарли, бадиий жиҳатдан пишиқ тасвирланган ва катта қизиқиш билан ўқилади. Мазкур нашр яқин тарихимизни ўрганишда, ёшларни она Ватан ва ўз оиласига садоқат руҳида тарбиялаш ишига хизмат қилишига астойдил ишонамиз.

Ushbu kitobni siz bizning mobil ilovamiz orqali xarid qilib yuklab olishingiz mumkun.
You rated this book