Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон

avg - /5
Authors: Shamsuddinxon Boboxonov
Year: 2001
ISBN:

Дунёда шундай инсонлар бўладики, уларнинг қалбини ҳамиша иймон нури ёритиб, иродаларини ихлос ва эътиқод ёғдуси мустаҳкамлаб туради. Ана шундай зоти боборакотлар боис инсониятнинг энг ноёб қадрятлари давр ҳаводисларидан омон қолиб, авлоддан авлодга ўтиб боради. Бугунги кунда жаҳон эътироф этиб турган миллатимизнинг маданий, тарихий, илмий меросининг асрлар оша бизгача безавол етиб келишида бундай фидойи инсонларнинг хизматлари беназирдир.

Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари худди ана шундай фидойилардан бири бўлганлар. У киши юксак инсоний ахлоққа замин бўлувчи Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Бурҳониддин Марғиноний каби буюк бобокалонларимиз меросини анча мураккаб бўлган замонларда оммалаштирибгина колмай, миллатнинг жипслиги, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ўртасида тинчлик, тотувлик, биродарлик ва ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ишларига ҳам муносиб ҳисса қўшган забардаст аллома эдилар.

Китобда ана шу улуғ зотнинг ҳаёти ва фаолиятига оид мароқли ва ибратли маълумотлар билан танишасиз.

Ushbu kitobni siz bizning mobil ilovamiz orqali xarid qilib yuklab olishingiz mumkun.
You rated this book