Эътиқодга бахшида умр

avg 5 /5
Authors: Abduqahhor Ibrohimov
Year: 2004
ISBN: 5-633-01625-4

Таниқли ёзувчи ва публицист Абдуқаҳҳор Иброҳимов асарларидаги ўзбеконалик, энг муҳими, иймон-эътиқод масалаларига дахлдорлик унинг ижодидаги ўзига хос жиҳатлардан биридир. Ёзувчи қаламига мансуб «Эътиқодга бахшида умр» асари ҳам ана шу ўзига хослик билан бирга яна бир қанча фазилатларга эга. Фуқароларимизни, биринчи галда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, элу юртга садоқат руҳида тарбиялашда маънавиятнинг замини бўлмиш эътиқоднинг ўрни ва роли беқиёсдир. 

Ушбу рисола ана шу мавзуни ёритишга бағишланган. Унда биз билан замондош ва ҳамюрт бўлган муфтийлар сулоласи — Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, ўғил — Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохоновларнинг диний ва ижтимоий фаолиятлари, эътиқодга садоқат борасидаги ибратли фазилатлари талқин қилинган.

Тарихий-фалсафий бадиа жанрида ёзилган ушбу рисола маънавият ва маърифат ходимлари, умуман, кенг китобхонлар оммасига мўлжаланган.

Ushbu kitobni siz bizning mobil ilovamiz orqali xarid qilib yuklab olishingiz mumkun.
You rated this book