Жигар соғлом бўлсин десангиз

avg 1 /5
Authors: Fathulla Namozov , Ortiqboy Ernazarov
Publisher: Yangi kitob
Year: 2019
ISBN: 978-9943-5190-9-1

Инсон саломатлиги ҳаммасидан муҳим. Афсуски, буни унча-мунчага англайвермаймиз. Кундалик турмуш, ҳаёт ташвишлари деб югуриб-еламиз. Бир дардга чалиниб, бошимиз ёстиққа теккандагина шу ҳақда ўйлаб қоламиз. Вақтида ўзимизни эҳтиёт қилмаганимиз, соғлиғимизга эътибор бермаганимизни тушуниб етамиз. Айниқса, оғриқ забтига олганда кўзимизга ҳеч нима кўринмайди. Тезроқ даволаниш, шифо топиш пайида бўламиз. Куч-қуввати, мадори, иштаҳаси йўқ инсон қиёфасига кирамиз. Рангимиз сўлғин тус олади. Зеро, «ранг кўр, ҳол сўр» дейишлари бежиз эмас. Шифокорнинг бир оғиз сўзига маҳтал, дори-дармонга ошуфта беморга айланамиз. Шундай экан, ҳамиша, ҳамма вақт етти мучамиз соғлом бўлишига эътиборли бўлишимиз жоиздир. Танамизнинг ҳар бир аъзоси маромида ишлаши учун, энг аввало, тозаликка риоя этишимиз, қолаверса, еб-ичишда меъёрни сақлашимиз ниҳоятда муҳим. Бундан жигар ҳам мустасно эмас. Алҳол, кўплаб касалликларнинг илдизи мана шу аъзонинг тўлақонли ишламаслигига бориб тақалади. «Жигари қуриб қолибди», «Цирроз бўлибди» қабилидаги гаплар беҳуда айтилмайди. Китоб содда, халқчил тилда тайёрлангани ва талай маълумотлар, савол-жавоблар, тест йўналишидаги сўровномаларни қамраб олгани билан ўзига хосдир.

Ushbu kitobni siz bizning mobil ilovamiz orqali xarid qilib yuklab olishingiz mumkun.
You rated this book