Ёшлар билан суҳбат

avg 5 /5
Authors: Abdulla Qahhor
Publisher: Akademnashr
Year: 2017
ISBN: 978-9943-4910-6-9

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг 110 йиллиги муносабати билан чоп этилаётган «Ёшлар билан суҳбат» тўпламида адибнинг адабий-танқидий мақолалари, шогирдларига ёзган мактублари, тақризлари, суҳбатлари, нутқлари жамланган. Тўпламнинг қайта нашрида баъзи янгиликлар қилинди. Жумладан, ёзувчи архивида сақланиб қолган кундаликлардан қайдлар, мактублар киритилди. Китобхонларимиз бундай ўзгартиришларни янгилик сифатида қабул қилишади. Ўйлаймизки, «Ёшлар билан суҳбат» китобининг илк нашрида пайдо бўлган «адабий портлаш» кучи шу бугун ҳам ўз кучини йўқотмаганлигини китобни мутолаа қилиш жараёнида ҳис этасиз. Мазкур тўплам китобхонларнинг янги авлоди учун ҳам жуда катта адабий туҳфадир! Китоб филолог мутахассислар, қаҳҳоршунослар, умуман, кенг адабий жамоатчиликка мўлжалланган.

You rated this book