Мозийдан келган меҳмон

avg - /5
Authors: Abdurahmon Ibrohimov
Publisher: Akademnashr
Year: 2018
ISBN: 978-9943-4982-2-8

Абдураҳмон Иброҳимнинг мазкур китобидан ўрин олган «Мозийдан келган меҳмон» номли ҳангома қиссаси қаҳрамонлари буюк адиб Абдулла Қо­дирий (Жулқунбой) яратган машҳур Тошпўлод тажанг ва Калвак махзумдир. Муаллиф бу типларни янги замон, ўзга шароитларда жонлантиради. Уларни аввал мустабид тузумнинг сўнгги таҳликали дамларида (1-қисм. Диёри бакрга қайтиш) ҳамда мустақил юртимизнинг 25 йиллиги арафасида бўлаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари орасидан олиб ўтиб гапларига қулоқ тутади, қилаётган ишларини кузатади (11-қисм. 25 йилдан сўнг). Озод, фаровон замон таъсирида бу ижтимоий типларнинг онгидаги баъзи эврилишларни очиб беришга ҳаракат қилади. Аммо на оиласига, на жамиятга фойдаси тегмаган бекорчи, чапани Тошпўлод тоға ҳам, ҳамон ўзини «уламои жаҳон» санаб ҳар бир янгиликдан қийиқ ахтарадиган мутаассиб махзум домла ҳам ўзлари сезмаган ҳолда ҳар қадамда ўқувчининг кулгисига сабаб бўлади.

Яқин мозийдан ҳикоя қилувчи «Ансамбл» ҳажвий қиссасида чириган сиёсий тузумнинг «қош қўяман деб кўз чиқариш» қабилидаги кўплаб ишларидан бирининг оқибати, кичик бир корхонани, ундаги одамларни не кўйларга солгани ўткир сатирик бўёқлар орқали фош этилган.

Қиссалар китобхонни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

You rated this book