Бухоро таълим тизими тарихи

avg - /5
Authors: Abdusattor Jumanazar
Publisher: Akademnashr
Year: 2017
ISBN: 978-9943-4728-2-2

Бухоро Ўкуз ва Яксарт дарёлари оралиғидаги кўҳна дунёнинг энг қадимий маърифат масканларидан биридир. «Бухоро» сўзида ўтмишнинг буюк залвори, илмнинг бизни қуршаб турган поёнсиз коинот каби сирли салобати бор. Ушбу монографияда XX аср бошларигача Бухоро шаҳри ва туманларида мавжуд бўлган олий ўқув юртлари тарихи тадқиқ этилган. Тадқиқот майдони 650 – 700 гектар ва даври IX – XX аср бошлари оралиғидир. Китобда Ўзбекистон Марказий асровхонаси (архив) ва Шарқ қўл­ёзмалари марказида сақланаётган беш юздан ортиқ қадимий ҳужжатлар ва икки юздан кўпроқ бирламчи манбалар асосида Бухоро таълим тизими очиб берилган.

Китоб илм-фан тарихи, халқимиз ўтмишининг маърифий олами билан қизиққан барча ўқувчиларга мўлжалланган. Ундаги маълумотлар бугунги таълим соҳасидаги мутахассислар учун ҳам фойдалидир.

You rated this book