Ҳаж дафтари

avg - /5
Authors: Abdulla Oripov
Year: 1992
ISBN:

Маккаи мукаррамага борганимнинг дастлабки кунида Каъбатуллоҳда—Оллоҳ уйи ёнида тунни бедор ўтказиб, тиловат билан бир қаторда байтлар ёза бошладим. Мен бу ҳолатга аввалдан бир мунча тайёр бўлганим сабаблими сатрларим ўз-ўзидан қуйилиб келавердилар. Шеърий ҳадисларимнинг барчаси пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом суханлари билан бевосита боғлиқ эди. Мадина шаҳрига бориб, пайғамбаримиз мақбарасини зиёрат қилганимда ҳам менда худди юқоридагидек ҳолат яна юз берди. «Пайғамбар» шеърини ёза бошладим.

Ҳажнинг бир неча фарз ва суннатлари бор. Ҳаж одатдаги зиёрат, яъни умрадан фарқ қилади. Уларнинг тафсилотларини ҳозир санаб ўтирмайман. Айтиш керакки, ушбу шартларни тўлиғича адо этиш ниҳоятда машаққатли жараёндир. Айниқса, бир неча миллион зиёратчилар жазирама офтоб остида жам бўлган шароитда ҳатто жон сақлаш ҳам амримаҳол бўлиб қолади. Менинг бу гапларим зинҳор-базинҳор ҳасраг ёхуд нолиш эмас, Ҳажга ҳар ким ўз ихтиёри билан боргусидир. Нолиган одам ўзидан кўрсин. Бундан ташқари, Ҳақ йўли, унинг висолига етишмоқ осонгина кечадиган саёҳат эмас. Мумтоз шоирларимиз «Риёзат чекмагунча ёр васлига етиб бўлмас» деганларида худди ана шу машаққатларни кўзда тутганлар.

Муаллиф

You rated this book