Ushbu kitob lotin yozuvida:
Qilich botir

Қилич ботир

(baho berilmagan)

Халқ оғзаки ижоди намуналари миллатимиз урф-одатларини, донишмандлиги ва зукколигини, қолаверса, бадиҳагўйлигини ўзида акс эттиради. Шу сабаб халқ оғзаки ижоди — эртак, мақол, матал, нақл ва айтимларни ота-боболаримиз тилдан-тилга кўчириб авлодларга етказадилар. Улар орқали тарихни, маданиятни ўргатадилар, қолаверса келажак авлод онгига миллатга хос миллий руҳни сингдирадилар. Фарзандларимиз эртакларни мутолаа қилиб, катталардан тинглаб, қаҳрамонлар хатти-ҳаракатларини кузатадилар, яхшиликнинг доимо ёмонлик устидан ғалаба қозонишига гувоҳ бўладилар, меҳр-муҳаббат туйғусини ҳис қиладилар, одамийлик хислатларидан сабоқ оладилар. Эртаклар, айниқса, болада тафаккур, хаёл қилишни, сўзамолликни, ҳозиржавобликни, иззат-ҳурмат, меҳнатни қадрлашни ўргатгани туфайли «Эртаклар — яхшиликка етаклар» дейилади.“Эртаклар сайёраси” туркумининг навбатдаги “Қилич ботир” номли тўпламига халқимизнинг қадимий ва машҳур оғзаки ижод намуналари жамланган.Китоб қуйи синф ўқувчилари, ота-оналар, боғча ва мактаб муассасалари тарбиячиларига мўлжалланган.


"DAVR PRESS" NMU

2000 so‘m

comments powered by Disqus