Парвоз ёки интуицияни кодлаш

(baho berilmagan)

Моддият нима учун керак? Муҳаббат, маънавият, маърифат нима учун керак? Инсон нима учун туғилган? Умуман, инсоннинг туғилишидан, яралишидан мақсад нима? Бу саволларга олиму фузалолар, донишманд кишилар аллақачонлар жавоб топишган. Яъники, инсон бу синовли моддий дунёга ўзидан бирон-бир яхши из қолдириши, номини абадийлаштириши, қолаверса, жамият учун фой­дали бир иш қилиши лозим. Инсон камолотга етишида эса, албатта, устоз — ота-она, мураббийларнинг хизмати катта. Уларнинг таълим-тарбиясини олгандагина одам ҳақиқий бахтга эришади ва юксакликка парвоз қилади. Шуҳрат Суюндик «Парвоз ёки интуицияни кодлаш» номли ушбу китобида одамзотнинг туғилишига, яшаш тарзига, атроф-муҳитга муносабатига ўзгача талқин беради, китобхонни фалсафий мушоҳада қилишга ундайди. Инсон ва унинг атрофидаги масалаларга — ахлоқ, маънавият, туйғу, ҳиссиётлар, ақл-идрок ва бошқаларга руҳиятшунос сифатида ёндашиб, ўқувчини баҳсга чорлайди. Китоб амалий психология билан қизиқувчилар оммасига ва барча ёшдаги китобхонларга мўлжалланган.


"DAVR PRESS" NMU

4000 so‘m

comments powered by Disqus