Уч авлод кўприги

(baho berilmagan)

Тинчлик-хотиржамлик барқарор бўлган, тобора ривожланиб бораётган, барча соҳаларда эришаётган кенг кўламли ютуқларини дунё эътироф этаётган мамлакатга байрамлар ярашади. Мана шундай жаннатмонанд, ер юзидаги ягона юртимизда турфа айёмлар кўп. Шубҳасиз, улардан энг улуғ, энг азизи Мустақиллик байрамимиз нишонланадиган санадир. Не тонгки, бу йил Ватанимизда муборак Истиқлолимизнинг чорак асрлик тўйи нишонланади. Тўйга тўёна билан, дейди халқимиз. Фарғоналик заҳматкаш олим, катта ҳаётий тажрибага эга ижодкор Машрабжон Шерматов Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ҳаётий қисса битган. Асар ўтган чорак асрлик ҳаётимизнинг кўзгуси каби таассурот қолдиради. Муаллиф бир неча авлод, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод тақдир-кечмишлари мисолида кечаги ва бугунги кунимизни маҳорат билан таққослайди, эртанги кунимиз қандай кечишини тасвирлаб беради. Энг асосийси, ҳаётий қиссани ўқиб чиқаркансиз, шундай юртда яшаётганингиз учун шукроналар айтасиз, Ватан қадрини, мустақилликнинг бебаҳо, орзиқиб кутилган неъмат эканлигини юрак-юракдан ҳис этасиз, эртанги буюк келажагимизга нисбатан ишончингиз ортади. Назаримизда, мазкур китоб ҳар бир хонадондан, кутубхонадан, айниқса ёшлар таълим оладиган ўқув муассасаларидан жой олиши мақсадга мувофиқдир.


Yangi kitob, 2016

4000 so‘m

comments powered by Disqus