Харобадан чиққан машҳурлар (3-китоб)

(baho berilmagan)

Машҳур бўлиш, довруқ қозониш осонми? Оммага танилиш инсоннинг хоҳиш, иродасига боғлиқ ҳолда кечадими? Ёки бу тинимсиз меҳнатни талаб қиладиган жараёнми? Мазкур саволларга ушбу китобдаги машҳур инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўқиб, ўзингиз жавоб топасиз. Зеро, оддий, қашшоқ оиладан чиқиб, дунё миқёсида танилган кишиларнинг яшаш тарзи кўпчилик учун қизиқарли. Машҳурликдан сўнг ўзига яраша бойлик, мол-давлат ҳам инъом этилади. Гап қайси йўл билан довруқ қозонишда. Бундай инсонлар ҳамиша диққат марказида. Уларнинг омма назаридан четда қолиши камдан-кам рўй беради. Шу боис ҳам машҳур инсонларнинг хурмача қилиқлари, қуюшқондан чиқиш ҳолатлари ҳам эътиборда бўлади. Ўқинг, уқинг ва ўзингизнинг муваффақият формулангизни кашф этинг, ҳурматли китобхон!


Yangi kitob, 2016

5000 so‘m

comments powered by Disqus