“QAQNUS MEDIA” нашриёти “Дунёни тебратган буюклар” рукни остида туркум рисолалар нашр этишни режалаган. Уларда инсоният тарихида чуқур из қолдирган атоқли ҳукмдорлар, номдор саркардалар, улуғ донишмандлар ва машҳур адиблар, етук уламолар ва фозил кишиларнинг ҳаёт саҳифалари, ҳасби ҳоллари далил-ҳужжатлар асосида қизиқарли ҳикоя қилинади. Ушбу рисолалар халқимизнинг, айниқса ёшларнинг билим ва савияларини кенгайтиришда, дунёқарашларини ҳар томонлама бойитишда, улуғларимизнинг ҳаётларидан ибрат олиш, уларга эргашиб, хулқ-феълларини ўнглашда ёрдам ва фойда келтиришидан умидвормиз. Шу туркумнинг илк китобчаси мана шундай зотлардан бири, салкам ярим аср мобайнида бобурийларнинг ҳинд элида тузган улкан салтанатига моҳирлик билан раҳбарлик қилган машҳур саркарда ва маърифат ҳомийи Аврангзеб Оламгирнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланди.
3000 so‘m