Ҳаёт сабоқлари

(baho berilmagan)

Ҳар кимнинг ҳаёт йўли ўзига хос. Тақдир ёзуғидан қочиб бўлмайди. Бу борада фидойилик, жонкуярлик қилиш, ҳар ишга виждонан ёндашиш муҳим. Зотан, инсон ўз касбини севса, олдинга интилса, мақсадига етади. Бироқ унга тўсқинлик қиладиганлар, ҳар томонлама халал берадиганлар бор. Ҳийлагар ҳамкасблар, худбин шериклар, маҳмадона раҳбарлар ғов бўлади? Хўш, чиркин муҳитга кўникиш, ғаддорларга бўйин эгиш керакми? Қисса қаҳрамони бундай қилмайди. У тўғрисўз, ҳалол, поклигича қолади. Изтиробга тушганида, руҳан эзилганида ҳам маслагидан қайтмайди. У ҳаётдан тўғри сабоқ чиқаради ва умрининг ширин палласида тақдирнинг ажойиб туҳфасига эга бўлади.


Yangi kitob, 2015

4000 so‘m

comments powered by Disqus