Байрам тортлари ва пирожнийлари

(baho berilmagan)

Мазкур китобда байрам ҳамда кундалик дастурхонларимизни безайдиган торт ва пирожнийлар рецептлари жамланган. Торт тайёрланишидаги техник жиҳатлар маҳсулотлар аралашмасини ҳақиқий антиқа бир даражага етказади. Аввал бошда ҳаммаси оддий ва содда, осонга ўхшайди. Аслида, шундай ҳам, сиздан фақат талаб қилинадигани бошлаган вақтда озгина қунт ва сабр, энг муҳими, қилаётган ишингизга меҳр бўлса, кифоя. Шундагина ўзингиз яратаётган мўъжазгина егулик санъат даражасига етади. Ушбу рецептлар энг оддий масаллиқлардан фойдаланиб, осон тайёрланадиган усулларда ажойиб санъат асарини яратишда сизга яқиндан ёрдам беради. Ёнғоқли, асалли, шоколадли, қаҳвали, мевали тортлар ва пирожнийлар оила аъзоларингиз, яқинларингиз ва меҳмонларингиз кўнглини хушнуд этишга кўмаклашади. Китоб кенг оммага мўлжалланган.


"DAVR PRESS" NMU

1800 so‘m

comments powered by Disqus