Сайланма

(baho berilmagan)

«Сайланма» — оташнафас ҳам миллатпарвар шоиримиз, марҳум Шавкат РАҲМОН (1950—1996)нинг ҳаётлик чоғида ўз қўли билан тартиб бериб кетган энг сўнгги китобидир. Китобдан фақат илгари чоп этилган тўпламлардан сайланган лирик-фалсафий шеърларгина эмас, балки Ўзбекистон мустақиллиги арафасида ва ундан кейин, ўлим тўшагида қоғозга туширилган (шундан баъзилари илк бора эълон қилинмоқда) бадиий мўъжизалар ҳам ўрин олган. Ўйлаймизки, видо китоби XX аср ўзбек шсъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳодиса бўлган ШОИР шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўғрисида ўқувчига тўла-тўкис тасаввур беради.


"Sharq" NMAK Bosh tahririyati, 1997

5400 so‘m

comments powered by Disqus