Мардонбековнинг сўнгги кунлари

(baho berilmagan)

Вилоятнинг каттаси ишдан кетди. Энди нима бўлади? Эл-юртга қанчалик фойдаси теккан унинг? Ҳеч кимга ёмонлик қилмаганмикан? Одамлар кўзига қарай оладими? Ахир ҳар ким ҳам хато қилади, ширин, аччиқ гаплар айтади. Мардонбеков ҳам бундан мустасно эмас. Аммо, унинг ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари шу қадар кўп эканки, кейинги ҳаёти силлиқ кечмайди. Ўзгалардан меҳр-оқибат, ширин сўзни кутган қаҳрамон оғир кечинмалар оғушида қолади. Худди атайин кутиб тургандек, ташвиш устига ташвиш, совуқ хабарлар, мусибат, жудоликлар... Айниқса, ёлғиз ўғли билан боғлиқ кўнгилсизлик отани абгор қилади. Унинг биргина илинжи қолади: пўлат сандиқдаги пуллар ва қимматбаҳо тақинчоқлар. Хўш, Мардонбековнинг хазинаси барча кўргиликларга барҳам берармикан?.. Китоб теша тегмаган мавзуси, жозибали тили, кутилмаган во­қеа-­ҳодисаларга бойлиги ҳамда ваҳимали интиҳоси билан сиз, азиз ўқувчиларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.


Yangi kitob, 2017

3000 so‘m

comments powered by Disqus